Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 04/05/2023 ФАО Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги бўйича минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлайди
ФАО Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги бўйича минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлайди

Тошкентда ФАОнинг алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг «яшил» усулларини ривожлантириш бўйича “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” (One Country – One Priority Product – OCOP) Глобал ҳаракатлар дастури доирасида Европа ва Марказий Осиёда мамлакат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Йирик форум миллий ва халқаро экспертларни, жумладан Албания, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Молдова, Сербия, Тожикистон, Туркия ва Хитой вакилларини бирлаштирди.

Семинар иштирокчиларга ФАОнинг “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” Глобал ҳаракатлар дастурининг Европа ва Марказий Осиёда амалга оширилиши билан танишиш, мавжуд муаммолар ва имкониятлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиш, шунингдек, келгусидаги ҳаракатлар режасини ўзаро келишиб олиш имконини берди.

2021 йил сентябрь ойида ФАО озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўйиб овқатланмаслик каби муаммоларни ҳал қилиш, кичик фермерлар ва оила хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа стратегик мақсадларга эришиш учун алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни “яшил” ривожлантириш бўйича “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” (One Country – One Priority Product – OCOP) Глобал ҳаракатлар дастурини бошлаган эди. Алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барқарор қиймат занжири озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишни таъминлаш, ресурслардан янада самарали фойдаланиш, фермерлар даромадларини ошириш, шунингдек, умумий иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни ҳозирги ва келажак авлодлар манфаати учун ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди. Шу билан бирга, Алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳаллий даражада таниқли, кенг тарқалган ва маълум агроэкологик минтақалар учун ноёб бўлган барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини англатади. Бундай маҳсулотлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишни таъминлашда муҳим рол ўйнайди ва миллий, минтақавий ва халқаро даражадаги бозорларга олиб чиқишда салоҳиятга эга.

2022 йил ноябрь ойида ФАО глобал миқёсда мамлакатлар даражасидаги OCOP лойиҳаларини бошлади, бу ташаббусни мамлакат даражасида амалга оширишда етакчилик қиладиган намунавий мамлакатларини аниқлади. Улар орасида бананларни тарғиб қилувчи Африка минтақаси вакили ҳисобланган Малави; джекфрутни тарғиб қилувчи Осиё-Тинч океани минтақаси вакили Бангладеш; гилосни тарғиб қилувчи Европа ва Марказий Осиё минтақаси вакили ҳисобланган Ўзбекистон; какаони тарғиб қилувчи Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақаси вакили Тринидад ва Тобаго; ва

хурмо палмасини тарғиб қилувчи Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақаси вакили ҳисобланган Миср. OCOPни амалга ошириш учун ушбу бешта намойиш мамлакатлари Алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёнида ўзларининг тажрибалари, инновациялари ва технологиялари билан ўртоқлашадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гилос қиймат занжирининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун яшил технологияларни илгари суриш бўйича кейинги қадамларни белгилаб, OCOPнинг Ўзбекистонда жорий этилишини қатъий қўллаб-қувватлади. Шу муносабат билан ҳозирги кунда Ўзбекистонда ФАОнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яхшилаш учун инновацион ёндашувлар” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Семинарда таъкидланганидек, гилос барқарор ва инклюзив ўсиш учун катта имкониятларга эга. Ўзбекистонда йилига ўртача 180 минг тоннагача гилос етиштирилади. Агроэкологик шароитлар бутун мамлакат бўйлаб кичик фермерларга кимёвий моддалардан минимал даражада фойдаланган ҳолда гилос етиштириш имконини беради. Бундан ташқари, гилос кўп тармоқли ва барқарор деҳқончилик тизимини, шунингдек, агроўрмончилик ва ўрмон яйловчилигини ривожлантириш имконини ҳам беради.

Семинар дастури гилос боғларига ва анъанавий бозорга ташрифни ўз ичига олган бўлиб, бу иштирокчиларга гилос ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш, корхоналар имкониятларини баҳолаш, ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилиш ва бозор имкониятларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш имкониятини беради.

Минтақавий семинар иштирокчиларга OCOPнинг барча потенциал аъзо давлатларини қўллаб-қувватлаш ва минтақада ташаббусни муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг