Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 06/12/2023 ФАО Ўзбекистонда ер бозорининг ривожланишини қўллаб-қувватлайди
ФАО Ўзбекистонда ер бозорининг ривожланишини қўллаб-қувватлайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда семинар ташкил қилди. Тадбирда Ўзбекистонда ер ресурсларини бошқариш, ер бозорини ривожлантириш ва ер ислоҳотларини баҳолаш ҳисоботи асосида тайёрланган хулоса ва тавсиялар тақдим этилди. Семинар ФАО-Туркия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлиги дастури (FTPP II) томонидан молиялаштирилаётган “Ерларни ташландиққа чиқариш муаммосини ҳал қилиш ва ерларни бирлаштириш механизмини такомиллаштириш учун қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиб, ерга бўлган ҳуқуқни таъминлаш, фермерларга ер ажратиш, ер бозорини ривожлантириш ва ер ислоҳотлари бўйича ҳисоботда келтирилган хулоса ва тавсияларни муҳокама қилдилар.

ФАОнинг минтақавий лойиҳаси Туркияда ерларни бирлаштириш бўйича амалдаги дастур ва Озарбайжонда амалга оширилиши режалаштирилган дастур билан боғлиқ ҳолда ер банкини жорий қилишни қўллаб-қувватлашга, шунингдек, Ўзбекистонда ер бозорини ривожлантиришга эҳтиёжни ва ер ресурсларини бошқариш воситаларининг қанчалик жорий қилиш мумкинлигини баҳолашга қаратилган. Лойиҳа, шунингдек, ер эгалиги кафолатлари, фермерларга ер ажратиш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан янада барқарор фойдаланишни таъминлаш учун ер бозорини ривожлантириш бўйича бошқа чора-тадбирлар ва воситалар соҳасида институционал салоҳиятни ривожлантиришни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳанинг учта мақсадли давлати – Туркия, Озарбайжон ва Ўзбекистонда ерга эгалик қилиш тизими ва ер сиёсати турлича, бироқ умумий мақсад – қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва барқарор фойдаланишни таъминлаш.

Лойиҳа натижалари тақдимоти давомида ФАОнинг ерга эгалик бўйича мутахассиси Мортен Хартвигсен фермер хўжалигига сармоя жалб этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан барқарор фойдаланишнинг муҳим шарти сифатида фермерларнинг хавфсиз ер эгалигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, деҳқон хўжаликлари, ёшлар ва аёллар учун қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Лойиҳа, шунингдек, Туркия ва икки мамлакат: Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида билим алмашиш ва салоҳиятни ривожлантириш орқали минтақавий ҳамкорликнинг самарали механизмини яратди. 2023 йил сентябрь ойида Истанбулда ташкил этилган LANDNET минтақавий семинарида 30 мамлакатдан юз нафар иштирокчи ўртасида минтақавий ер сиёсатининг илғор тажрибалари ўртоқлашилди, унда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам иштирок этдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг