Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Жорий йилнинг август ойидан 2017-йилнинг март ойлари давомида ушбу телеканал юртимиз сайёҳлик имкониятлари, меъморий обидалар ва урф-одатларимиз ҳақидаги бир нечта реклама роликларини намойиш этиб боради. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК хабар беради.
Шу билан бир қаторда, телеканал ўзининг «Postcards» ва «Cult» кўрсатувлари доирасида Ўзбекистоннинг турли вилоятлари маданий ва тарихий ёдгорликлар ҳақида батафсил ҳикоя қилувчи 18 та лавҳани ҳам ўзининг дунё бўйича миллионлаб мухлисларига тақдим этиши режалаштирилган.
“Ўзбектуризм миллий компанияси ўз навбатида ушбу кўрсатувлар эфирга кетиш жадвали ҳақида қўшимча хабар бериб боради.