Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистондаги йирик хусусий банк “Ипак Йўли” га таклиф қилинган янги ҳамкорлик дастури кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) ва халқаро савдо билан шуғулланадиган бошқа маҳаллий компанияларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча маблағлар тақдим этади.
20 миллион долларлик молиялаштириш тўплами иккита таркибий қисмдан иборат - 15 миллион AҚШ долларигача бўлган КЎБ учун кредит линияси ва муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш учун Савдога кўмаклашиш дастури доирасида 5 миллион AҚШ доллари.
Кредит линияси ўзбек сўмида ҳам, AҚШ долларида ҳам КЎБ вакилларига қулайлик яратиш мақсадида тақдим этилади. Маҳаллий валютадаги кредитлар охирги қарз олувчиларга валюта курслари билан боғлиқ потенциал хавфларни камайтиришга имкон беради. Ўзбекистондаги КЎБлар ЯИМнинг қарийб 50 фоизини ташкил қилади ва меҳнатга яроқли аҳолининг 80 фоизини иш билан таъминлайди, шунинг учун КЎБларни қўллаб-қувватлаш ЕТТБ учун айниқса муҳимдир ва Банкнинг инқирозга қарши чораларининг устувор йўналишларидан биридир.
“Ипак Йўли” банкининг молиялаштириш тўплами халқаро молия институтларининг Ўзбекистондаги молия секторининг барқарор ривожланишига ишончини ва секторнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш учун хусусий ўйинчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилганлигини намойиш этади.
ЕТТБ коронавирус пандемиясига жавобан иккита йирик бирдамлик ёрдам пакетини ишга туширди ва инқирознинг иқтисодий таъсирини бартараф этиш учун 2020-21 йилларда 21 миллиард еврогача янги инвестициялар киритишни режалаштирмоқда.
Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистондаги 819 лойиҳага 1,8 миллиард евро сармоя киритди.