Етакчилар "Галкиниш" чавандозлар жамоасинингчиқишларини томоша қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Амалий ташрифнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев биргаликда "Аваза" конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрдилар.
Олий мартабали меҳмонларга "Галкиниш" миллий от спортижамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.
Дунёга машҳур "Галкиниш" от спорти гуруҳи бу йил Монте-Карлода бўлиб ўтган 47-халқаро цирк фестивалида муваффақиятли иштирок этиб, олтин мукофотга сазовор бўлди, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида муваффақиятли иштирок этди.
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида давлатимиз раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.
#Шавкат Мирзиёев