Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 26/01/2024 Ерни ижара ва мулк ҳуқуқи асосида онлайн аукцион орқали сотишнинг афзаллиги нимада?
Ерни ижара ва мулк ҳуқуқи асосида онлайн аукцион орқали сотишнинг афзаллиги нимада?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларнинг январь-ноябрь ойларида онлайн аукционга ижара ва мулк ҳуқуқи асосида чиқарилган ерларнинг туманлар кесимидаги ҳолатини таҳлил қилди.

Мулк ҳуқуқи асосида энг кўп аукцион савдосига чиқарилган ер участкалари қўйилган лотлар сони Олтиариқ (1 675 та), Бешариқ (652 та), Ҳазорасп (609 та), Қўшкўпир (525 та), Тупроққалъа (525 та) туманларига тўғри келган. Ижара ҳуқуқи асосида эса Андижон, Қизилтепа, Каттақўрғон, Ургут, Булунғур, Сайхунобод, Нуробод ва Зарафшон шаҳарларида энг кўп ер майдони аукционга чиқарилган. Натижада ер аукционларида 1,02 трлн. сўмлик савдолар амалга оширилиб, ушбу маблағнинг маълум бир қисми маҳаллий бюджетга йўналтирилган.

Ушбу туман (шаҳар) ларда кўп ер участкаларининг аукцион орқали сотилиши қўшимча 10 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъектларининг ташкил топишига олиб келган.
Таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги туманлар қишлоқ хўжалиги ерларини ижара ҳуқуқи асосида деҳқончилик учун аукционга энг кўп чиқаргани аниқланди:
2023-йилнинг январь-ноябрь ойларида 2022-йилнинг шу давридагига нисбатан Қарши туманида 2,8 баробар, Мингбулоқ туманида 1,1 баробар, Бекобод туманида 1,7 баробар, Бўка туманида 1,7 баробар, Олтиариқ туманида 3,6 баробар ортган.
Аукционга қўйилган ер майдонлари туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга хизмат қилмоқда. Жумладан, Шаҳрисабз туманида қишлоқ аҳолисига деҳқончилик учун аукцион орқали ижарага ер берилиши туфайли мавжуд ишсизларнинг 30 фоизи, Учқўрғон туманида эса 40 фоизи иш билан таъминланган.

Ер аукцион савдоларини янада такомиллаштириш учун қуйидагилар таклиф қилинмоқда:
аукцион савдоларига ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳандислик коммуникациялари объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида мастер режани ишлаб чиқиш шарти билан ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукционга чиқариш ишларини жадаллаштириш;
туман (шаҳар) кадастр филиаллари ҳамда қурилиш бўлимлари шаҳарсозлик инфратузилмаси мавжуд бўлган ерларнинг аукцион савдоларига чиқарилиши уларнинг иқтисодий жиҳатдан жозибадорлигини оширади ҳамда ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига имконият яратади.

Таҳлилларга кўра, айрим туманларда лалми ҳамда чўл-дашт ерлар аукционга чиқарилаётгани маълум бўлди. Бундай ерларда аукцион савдоларини такомиллаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинади:
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг аукцион-конкурс шаклидан аукцион-очиқ савдо тизимига ўтилиши (ҳар бир лот учун маълум бир минимал нарх белгиланади, кейин иштирокчилар томонидан босқичма-босқич юқори нарх таклиф қилинади) ердан фойдаланишни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади;
аукциондан олинган ернинг ижара ҳуқуқини гаровга қўйиб кредит олиш механизмини жорий қилиш деҳқон хўжаликларининг айланма маблағларини шакллантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг