Валюта курслари 13/11/2024
$1 – 12793.38
UZS – -0.08%
€1 – 13595.52
UZS – -0.6%
₽1 – 130.73
UZS – 0.07%
Қидириш
Иқтисод 24/10/2024 Ер савдоси пульси: январь-сентябрь 2024

Ер савдоси пульси: январь-сентябрь 2024

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан мамлакатимизда бозор тамойиллари асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ижара ва мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали 2023-2024 йилларнинг январь-сентябрь ойларида туманлар кесимида сотилган ер майдонлари таҳлил қилинди.

Нарх. 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида онлайн аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотилган ўртача 1 га ернинг нархи 595,1 млн. сўмга қимматлашган.

Ҳудуд. Ҳудудлар кесимида мулк ва ижара ҳуқуқи асосида 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида 2023-йилнинг шу давридагига нисбатан Тошкент шаҳрида 4,7 баробар, Қорақалпоғистон Республикасида 4,4 баробар, Андижон вилоятида 3,2 баробар, Хоразм вилоятида 2,8 баробар, Қашқадарё вилоятида 2,7 баробар ва Наманган вилоятида 2,5 баробар кўп ер майдонлари сотилган.

Ижара ва мулк. Республика бўйича онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун: 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида: 24 612 та лот (69,3 фоиз) ёки 5 323,7 гектар ер майдони ижара, 10 884 та лот (30,7 фоиз) ёки 500,3 гектар ер майдони мулк ҳуқуқи асосида савдога чиқарилган.

2024-йилнинг январ-сентябрь ойларида 19 327 та лот, 2 681,5 гектар ер участкалари 2 860, 1 млрд. сўмга сотилган бўлиб, 2023-йилнинг шу давридагига нисбатан сотилган лотлар сони 1,9 баробаргача, ерларнинг ҳажми 1,8 баробаргача, ерларни сотишдан тушган маблағлар миқдори эса 4,0 баробаргача ортган.

2024-йилнинг январ-сентябрь ойларида республикадаги 67 та туман (шаҳар)да мулк ҳуқуқи асосида ер участкалари аукцион савдоларига умуман чиқарилмаган.

Таклифлар:

- аукцион савдоларига ижтимоий инфратузулма ҳамда муҳандислик коммуникациялари объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида мастер режани ишлаб чиқиш шарти билан якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун 1 гектардан ортиқ ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукционга чиқариш ишларини жадаллаштириш;

- туман (шаҳар) кадастр филиаллари ҳамда қурилиш бўлимлари ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш дастурлари, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда урбанизация жараёнларини (ўсиш нуқталари) чуқур таҳлил қилган ҳолда, инфратузилма мавжуд бўлган ерларни аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриши, натижада ернинг иқтисодий жиҳатдан жозибадорлигининг ортиши ҳамда ҳудудларнинг тадбиркорлик фаолияти ривожланишига имконият яратиши лозим.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг