Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 Эндиликда турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади
Эндиликда турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳукумат қарори (170-сон, 26.02.2019 й.) билан Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатга мувофиқ, турар жойни ижарага олиш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Турар жойни ажратиш ҳақидаги қарор ва ажратилаётган жойга кўчиб киришга асос бўлган ордер асосида ўн кунда ижара шартномаси тузилади.

Давлат уй-жойидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи турар жой майдонидан келиб чиқиб турар жойнинг 1 кв.м. учун Тошкент шаҳрида бир йилга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи, бошқа вилоятларда 1 фоизи миқдорида белгиланади.

Ижара ҳақини тўлаш муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, у ҳар ойда тўланади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг