Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Сенаторлар “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни маъқулладилар.
Натижада қонун янги норма билан тўлдирилди. Унга кўра тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сенаторларнинг фикрича, янги норманинг киритилиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган хизмат кўрсатиш ҳажми ва тартибига, санитария қоида ва нормаларига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишига, сохта табиблар фаолитига чек қўйилишига имкон беради.
Маълумот учун, 2010-2017 йилларда Олий суд томонидан табиблар хизматларидан фойдаланувчи аҳолининг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 1529 та иш кўриб чиқилган.
Манба: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати телеграм канали.