Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 11/04/2019 Энди Payme акцияларининг 51 фоизи Грузиянинг TBC Bank банкига қарашли
Endi Payme aksiyalarining 51 foizi Gruziyaning TBC Bank bankiga qarashli

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Грузиянинг TBC Bank банки Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият кўрсатувчи «Inspired» МЧЖнинг акцияларининг 51 фоизини сотиб олди. Шартнома қиймати 5,5 млн долларни ташкил этади, дея хабар қилди банк матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Payme Ўзбекистонда 1,3 млн мижозга эга етакчи тўлов хизмати ҳисобланади. Ўтган йилнинг ўзида хизмат мижозлар сонини тахминан 70 фоизга ошириб, ялпи тушуми ва соф даромадини мос равишда 41,9 ва 24,5 фоизга кўтара олди.

2018 йил сўнгида Payme ялпи активлари 700 минг доллар, йил давомида солиққа солинишдан аввал умумий тушуми ва фойдаси 1,6 млн ва 0,8 млн долларни ташкил этди.

Payme компаниясига 2011 йилда асос солинган ва уч нафар таъсисчи томонидан бошқариб келинаётган эди.

51 фоизлик назорат пакети (5,5 млн доллар) билан ҳисоблаганда Payme 10,8 млн долларга баҳоланмоқда. Тўлов апрель охирига қадар TBC Bank банкининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. TBC Bank қолган 49 фоизлик акцияларни сотиб олиш имкониятлари тўғрисида ҳам келишувга эришди.

Payme сотиб олинганидан сўнг TBC Bank ва унинг шўъба компаниялари хизмат кўрсатаётган фойдаланувчилар сони 50 фоиздан кўпроққа ошиб, 3,7 млн кишига етиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг