Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2018 Энди жисмоний шахслардан рангли метал парчалари ва чиқиндиларини фақат “Ўзиккиламчиранглиметалл” қабул қилади
Энди жисмоний шахслардан рангли метал парчалари ва чиқиндиларини фақат “Ўзиккиламчиранглиметалл” қабул қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори билан рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби ҳамда жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари ва чиқиндилари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ матбуот хизмати хабар беради.

2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖга эркин нархда топширилиши керак.

Қарорга мувофиқ “Ўзиккиламчиранглиметлл” АЖ икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоят, шаҳарлари ва туман марказларида ушбу қарорда кўрсатилган рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини жисмоний шахслардан қабул қилиш пунктлари ташкил этилади.

Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра жисмоний шахслардан рангли ва қора металларнинг электр техникаси, саноат, ҳарбий аҳамиятга эга бўлган парча ва чиқиндиларини шунингдек темирйўл, ҳаракатдаги таркиблар ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади.

Қарорга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан метал парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин нархлар бўйича, юридик шахслар учун – нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун – нақд шаклда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.

Қарорга кўра жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари рўйхатига 84 турдаги маҳсулот киритилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг