Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 Энди автомобилларни рўйхатга олиш билан Давлат хизматлари агентлиги шуғулланади
Энди автомобилларни рўйхатга олиш билан Давлат хизматлари агентлиги шуғулланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 1 апрелдан автомобилларни рўйхатга олишни Давлат хизматлари агентлигига топширади, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Янги автомототранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш учун Тошкентдаги исталган 11 та «ягона дарча"дан бирига мурожаат қилиш мумкин.

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш) ҳозирча ЙҲХБ ихтиёрида қолади, бироқ яқин вақтларда IT-инфратузилмалар устида олиб борилаётган ишлар якунига етиши билан у ҳам Давлат хизматлари агентлигига берилади, дея қайд этди ИИББ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг