Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 17/05/2016 “Электрон ҳукумат” маркази “Ўзмобайл” билан Меморандум имзолади
“Электрон ҳукумат” маркази “Ўзмобайл” билан Меморандум имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 16-май куни “Электрон ҳукумат” маркази ва “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиали ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Мазкур Меморандум аҳоли ва тадбиркорлик субектларига давлат хизматларини сифатли тақдим этиш ҳамда давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида юқорида номлари қайд этилган томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини белгилаб беради.

Меморандумга мувофиқ тарафлар аризачининг сўровини кўриб чиқиш ҳолати ва хизмат кўрсатиш натижалари хақидаги маълумотларни СМС-хабарнома орқали хабардор қилишни жорий этиш ва амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик қилишади. Шунингдек, биргаликда Мобил ИД тизимини яратиш ва яхшилаш ҳамда Мобил ЭРИ (электрон рақамли имзо) тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш хам кўзда тутилган.

Ушбу Меморандумни имзолаш давлат хизматларини аҳоли ва тадбиркорлик субектларига кўрсатилиши борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади.

“Электрон ҳукумат” маркази мазкур йўналишни янада самарали ривожлантириш мақсадида, шунингдек бошқа ташкилотлар билан бирга очиқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг