Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/03/2019 Эксперт-криминалистика соҳасида ўзаро тажриба алмашилди
Эксперт-криминалистика соҳасида ўзаро тажриба алмашилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи полковник Н.Галипшин Россия Федерацияси ИИВ вакили Е.Федотов ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасининг иккинчи котиби И.Прокопенко билан учрашди.

Учрашув давомида ўқотар қуролларнинг ўқ-гильзатека лабораториялари ва ДНК маълумотлар базаларини жиҳозлаш ва юритишдаги Россия Федерацияси ИИВнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Келгусида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан Россия Федерацияси ИИВ Эксперт-криминалистика маркази билан эксперт-криминалистика фаолиятига оид икки томонлама меморандум имзоланиши имкониятлари юзасидан таклиф билдирилди. Шунингдек, мазкур тадбир жараёнида томонларни қизиқтирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг