Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Екатеринбургдаги қурилиш объектида бир гуруҳ ҳамюртларимиз вафот этишди
Yekaterinburgdagi qurilish obyektida bir guruh hamyurtlarimiz vafot etishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 17-апрелга ўтар кечаси шаҳарнинг қурилиш обектларидан бирида, ёнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида келиб чиқиши Сурхондарёлик бўлган мамлакатимиз фуқаролари вафот этди:

- Менгтошев Шуҳрат Уралович, 22.08.1989-йилда туғилган;

- Қурбонов Акбарали Саидмуродович, 23.11.1995-йилда туғилган;

- Зиядуллаев Улуғбек Олимжонович, 18.11.1998-йилда туғилган;

- Чориев Исроил Равшанович, 18.10.1996-йилда туғилган.

Олинган маълумотларга кўра, ушбу ҳамюртларимиз 15-апрел куни Екатеринбург шаҳри Академик туманидаги қурилиш обектларидан бирига ишга кириш учун келишган.

Айни пайтда ваколатли органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошланган.

Бош консулхона марҳум ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва маълум қиладики, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олинган ҳамда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинмоқда.

Манба: ТИВ расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг