Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси якунланган Осиё чемпионатида ғолиб чиқди.
Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик дзюдочилар бешта олтин медални қўлга киритди. Самандар Муҳибиддинов (81 килограммгача), Алишер Саманов (90 килограммгача), Муҳаммадали Зоиров (100 килограммгача), Фазлиддин Рафиқов (100 килограммдан юқори) ва Умида Ниғматова (78 килограммдан юқори) чемпион бўлди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жами 14 та — саккизта олтин, учта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа жамоага умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.
Илгари мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоалари ҳам шундай муваффақиятга эришиб, ўзбек дзюдосининг қитъа миқёсидаги етакчилигини тасдиқлаган эди.