Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 25/01/2023 ДХХ: Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
ДХХ: Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Бешариқ туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган «Дамас» автомашинасида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг 329 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум бўлишича, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан Бешариқ тумани ҳудудига ўтказилган ушбу ажал оғуси Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомашина тўхтатилиб текширилди.

Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1974 й.т. аёл ёнида 1120 дона «Герика», 400 дона «Селофен» ва 198 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур аёлнинг 2004 й.т. ўғли бошқариб кетаётган «Ласетти» русумли автомашина ҳам тўхтатилиб текширилганда, унинг юкхонасида 250 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлди.

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам вилоят ички ишлар ва божхона бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Хусусан, «Фарғона – Сирдарё» йўналишида ҳаракатланаётган «Кобальт» русумли автомашина Гулистон шаҳрига кириш қисмида тўхтатилиб текширилди.

Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқаронинг ёнида 274 дона «Регапен» ва 33 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

 Шунингдек, у мазкур дори воситаларини Қўқон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. аёлдан сотиб олганлиги маълум бўлиб, Қўқон шаҳрида ушбу аёл 50 дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситасини ҳамда 364 дона «Регапен» ва 40 дона

«Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтида қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 
 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг