Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2019 Дунёдаги энг баланд Бурж Ал-Халифа биноcи Ўзбекистон байроғи рангларида намоён бўлди
Дунёдаги энг баланд Бурж Ал-Халифа биноcи Ўзбекистон байроғи рангларида намоён бўлди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Дунёдаги энг баланд бино Ўзбекистон байроғи рангларида намоён бўлди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи шарафига дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган Дубайдаги Бурж Ал-Халифа ҳамда бошқа диққатга сазовор иншоотлар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди. Бу ҳақдаги фото ва видеоларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бўлишди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БААга расмий ташрифи доирасида Дубай шаҳрида Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди. Кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари “Заабил” саройида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. Дубай амири ўз тараққиётининг янги босқичига чиққан Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Ўзбекистон президентининг БААга ташрифи доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

Манба: ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг