Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Иқтисод 31/01/2018 Дубайга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади
Дубайга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йўловчиларнинг Дубайга (БАА) қатновлар бўйича юқори талабларини инобатга олиб, 2018 йилнинг 19 февралидан 23 мартига қадар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновларни киритади.

МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновлар душанба ва жума кунлари замонавий Boeing-757 ҳаво кемаларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади:

Душанба кунлари:

НY 333 – Тошкент - 08:20, Дубай – 10:55.

НY 334 – Дубай – 12:55, Тошкент – 17:10.

Жума:

НY 333 – Тошкент – 08:20, Дубай – 10:55.

НY 334 – Дубай – 13:00, Тошкент – 17:15.

Ҳозирги пайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Дубай-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтасига 3 марта бажармоқда: чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари.

Эслатиб ўтиш керак, барча пунктлардаги учиш ва қўниш маҳаллий вақтларда кўрсатилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг