Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Маданият 07/06/2016 Дўстлик ва маданий алоқалар ўрнатилишида Пушкин ижодининг аҳамияти
Дўстлик ва маданий алоқалар ўрнатилишида Пушкин ижодининг аҳамияти
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқалари ўрнатилишида А.С.Пушкин ижодининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги ЎзМТДП гуруҳлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Рус маданияти маркази вакиллари, адабиётшунос олимлар, мутахассислар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Жалолиддин Сафоев, ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари:

– Миллати, дини ва эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, Ўзбекистон халқи ва барча фуқароларнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш ЎзМТДПнинг устувор вазифаларидан биридир. Партия миллий-маънавий тикланиш жараёнида фаол иштирок этади. ЎзМТДП «Юксак маънавият – енгилмас куч» ғоясини рўёбга чиқаришда миллий анъана ва қадриятларни янада мустаҳкамлаб бориш, XXI асрда юксак маънавий-интеллектуал тараққиётга эришиш учун мамлакатни модернизация қилиш ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш жараёнларини кучайтириш тарафдори.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол этиб тарбиялашнинг муҳим шарти сифатида адабиёт равнақига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда адибларимиз асарларини ўрганиш ва бошқа тилларга таржима этиш, ёшларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш юзасидан изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда миллий ва жаҳон адабиётининг етук намояндалари таваллуд саналарини кенг нишонлаш, китобхонлик байрамлари, адиб ва шоирлар билан учрашувлар ўтказиш анъанага айланган. Бу ёш авлоднинг адабиётга бўлган ҳавасини кучайтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Илҳом Абдуллаев, ЎзМТДП фракцияси аъзоси:

– Ёшларни юксак маънавиятли, дунёқараши кенг ва мушоҳадали этиб тарбиялашда Александр Пушкиннинг ижоди муҳим ўринга эга. Улуғ шоир асарларида ростгўйлик, ҳалоллик, эзгулик улуғланади. Меҳр-муҳаббат, самимият каби покиза туйғулар шоирга хос бўлган жўшқин сатрлар ёрдамида тараннум этилади. Жаҳон адабиётида Пушкин мероси муҳим ўринни эгаллайди. Ватанга, халққа, одамларга чексиз муҳаббат туйғулари боис шоир шеърлари китобхонлар қалбига мудом муҳрланиб қолган.

Тадбирда ёшлар шоирнинг асарлари ва шеърларидан парчалар ўқидилар. Адиб ижоди юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар Пушкин ҳаёти, фаолияти, ижодий меросига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг