Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 06/10/2016 “Diplomat Magazine”: “Ўзбекистон президенти сайловлари ошкоралик ва очиқлик муҳитида ўтади”
“Diplomat Magazine”: “Ўзбекистон президенти сайловлари ошкоралик ва очиқлик муҳитида ўтади”
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Европада нашр этиладиган оммабоп “Diplomat Magazine” журналининг навбатдаги сонида жорий йил 4-декабр куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари мавзусига багъишланган мақола босилиб чиқди.

Унда алоҳида таъкидланганидек, сайловлар Ўзбекистон Конституцияси ҳамда сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ равишда ошкоралик ва очиқлик муҳитида ўтади. Нашрнинг ёзишича, ушбу воқеа республикадаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаради.

“Diplomat Magazine” ўз ўқувчиларини сайловларга тайёргарлик жараёнларининг кечиши билан таништирар экан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўгърисида”ги қонунга ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ, Қорақалпогъистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида сайловни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари тузилганини маълум қилади.

Маълумки, сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўгърисида”ги қонунга 2015-йил 29-декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ, сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 фоизигача камайтирилди. Бу 214 минг 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади. Имзолар камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларни қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Нашр журналхонларни ана шундай муҳим маълумотлар билан таништиргани баробарида мамлакатимиз Марказий сайлов комиссияси хорижий мамлакатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида қатнашишга таклиф этилганини ҳам қаламга олган. “Уларнинг иштироки сайловларнинг очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик каби демократик тамойилларга мувофиқ ҳолда ўтишидан далолат беради”, деб ёзади “Diplomat Magazine”.

“Жаҳон” АА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг