Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Иқтисод 16/09/2024 Дилшод Расулов «CIPE» ва «TetraTech» корхона вакилли билан учрашди

Дилшод Расулов «CIPE» ва «TetraTech» корхона вакилли билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази (CIPE) Ўзбекистондаги вакили Малика Мукимова ва АҚШнинг «TetraTech» корхонаси вакилли Ашок Менон билан учрашди.

TetraTech — сув таъминоти ва оқава сувларни тозалаш бўйича ечимларга ихтисослашган халқаро корхона бўлиб, тоза ва хавфсиз ичимлик сувини таъминлаш учун филтрлаш, дезинфекция қилиш ва тозалашдан кейинги технологияларни қайта ишлаш билан шуғулланади. Ҳозирда сув хавфсизлиги, санитария ва гигиена, атроф-муҳит билан боғлиқ лойиҳаларни 60 дан ортиқ мамлакатларда USAID лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Суҳбат чоғида меҳмонларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг фаолияти ва вазифалари, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлар ва инвесторлар учун ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиши муҳимлигини таъкидлаб,
инвестиция муҳитини ривожлантириш ва транспорт йўлакларини кенгайтириш мақсадида USAID билан қўшма тадбирлар ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида эса икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма инвестиция лойиҳаларини ва тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш учун мунтазам равишда чора-тадбирларни амалга ошириб боришга келишиб олдилар.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг