Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 24/07/2023 «Digital Valley» оромгоҳи
«Digital Valley» оромгоҳи

Андижон шаҳрида ташкил этилган ахборот технологиялари йўналишидаги «Digital Valley» оромгоҳи «Digital City» технопарки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги кўмагидаги қўшма ташаббус маҳсулидир. Оромгоҳ Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котибининг Тинчлик ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» номли ФАО ва ЮНФПА қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси чегараолди ҳудудларида яшовчи ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида трансчегаравий ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирилган.

Андижонда ўтказилаётган «Digital Valley» IT-оромгоҳининг асосий мақсади Фарғона водийси ва қўшни мамлакатларнинг ёшлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасига умумий қизиқиш асосида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Иштирокчилар учун бу рақамли технологияларни қўллаш, уларнинг барқарор ривожланишга таъсири ҳақида кўпроқ маълумот олишнинг ажойиб имкониятдир. IT-оромгоҳидаги ёзги тренинглар қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Фарғона водийсининг ахборот-коммуникация салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали ушбу ҳудудни етакчи IT-марказга айлантириш учун замин яратди.

Оромгоҳ иштирокчилариЎзбекистон (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари), Қирғизистон (Боткент, Жалолобод ва Ўш вилоятлари) ва Тожикистон (Сўғд вилояти) олийгоҳларидан келган IT соҳасида истеъдодга эга бўлган 60 нафар талабалардан иборат. Барча иштирокчилар дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг ихтисосликлари бўйича уч гуруҳга бўлинган. Гуруҳларга бириктирилган координаторлар ёрдамида иштирокчилар таклиф этилган спикер ва менторлар иштирокидаги турли маърифий тадбирларда қатнашадилар.

«Ушбу IT-оромгоҳ Марказий Осиё ёшлари учун рақамли технологиялар ҳамда одамлар турмуш тарзини яхшилаш учун улардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини яратади», - дейдиЮНФПАнингЎзбекистондагивакили

Ю Ю. «Биз 21-асрда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган кўникмаларни жумладан, АКТ бўйича кўникмаларни ривожлантиришда ҳудуддаги ёшларни қўллаб-қувватлашга интиламиз. Бу кўникмалар репродуктив саломатлик ҳақидаги маълумотлар ва ресурсларга эга бўлиш, ўзлари ва бошқалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкин. Биз АКТ аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш учун кучли восита бўлиши мумкинлигига ишонамиз».

ФАОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ўринбосари Шерзод Умаров таъкидлаб ўтганидек, «Мавжуд имкониятларни кенгайтириш ҳамда ёшларимизни рақамли технологиялар салоҳиятидан фойдаланишга илҳомлантириш жуда муҳимдир, зеро ушбу технологиялар дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва келгуси авлодлар учун атроф-муҳитни муҳофаза қилишда асосий ўрин тутади».

Беш кунлик оромгоҳ давомида IT соҳасидаги экспертлар ва маҳорат усталарининг амалий машғулотлари ва рағбатлантирувчи маърузалари ёрдамида талабалар бўлажак касбни эгаллаш учун зарур бўлган янги билим ва кўникмалар билан қуролланиш имконига эга бўладилар. Оромгоҳнинг ўқув дастури турли мавзулар, жумладан рақамли технологияларга кириш, иловалар веб-ишланмаси, ишланмалар ва рақамли маркетингни қамраб олган. IT соҳасидан таклиф этилган спикерлар бизнесни очиш ва барқарор ривожланишни илгари суриш учун рақамли технологияларнинг имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг