Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2016 Депутатлар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди
Депутатлар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди.

Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар илгарироқ сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Қонунчилик палатасининг қўмиталари мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинган эди.

Парламент аъзолари ўз ишларини янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама этишдан бошладилар. Ушбу қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида бир гуруҳ депутатлар томонидан киритилган.

Мажлис қизиқарли баҳс тарзида ўтганлиги мазкур ҳуқуқий ҳужжатни атрофлича муҳокама этиш имконини берди. Сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи вакиллари сўзга чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг