Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/08/2017 Депутатлар «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
Депутатлар «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2017 йил 14-15 август кунлари бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш доирасида ишлаб чиқилган қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Шу жумладан депутатлар «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам моддама-модда муҳокама қилдилар. Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси Р.Кушербаев қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида депутатлар келиб тушган кўплаб амалий хусусиятга эга бўлган таклифларни таҳлил қилганликларини таъкидлади. Чунончи, фуқаро Г.Бобоқулова томонидан билдирилган болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига соғлиқни сақлаш муассасаларини ҳам киритишга тааллуқли таклиф инобатга олинди.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасини ҳамда ақлий заифлиги ёки қарамлик ҳолатида бўлганлиги муносабати билан алоҳида парваришга муҳтож болаларнинг ахлоқи ва фаровонлигини ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган авлодни зарарли ахборотдан ҳимоялаш соҳасидаги халқаро шартномаларни (ҳуқуқларни) инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилгандир. Европа Иттифоқи мамлакатлари, чунончи, Германия, Италия, Франция, Буюк Британия, Литванинг, шунингдек, АҚШ, Япония ва бошқа давлатларнинг шу соҳадаги тажрибаси ҳам эътиборга олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг