Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2016 Депутатлар айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритишни маъқулладилар
Депутатлар айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритишни маъқулладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Парламент аъзолари ўз ишларини “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларга, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиққан ҳолда давом эттирдилар. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 21-декабрда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Жумладан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунни акциядорлик жамиятлари устав фондидаги улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокида ташкил этилишини назарда тутувчи алоҳида қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар умумий юрисдикция судларида ва хўжалик судларида чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларининг давлат божини тўлашдан – уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича озод қилинишини, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар акциядорлик жамиятлари учун – устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 15 фоиз бўлганда қўлланилишини назарда тутади.

Музокаралар натижаларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқулладилар ва уларни биринчи ўқишда қабул қилдилар. Тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш масъул қўмиталарга топширилди.

Мажлис давомида парламент қуйи палатаси аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг