Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 08/06/2016 Депутатлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг ижро этилишини кўриб чиқишди
Депутатлар “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг ижро этилишини кўриб чиқишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов, Аудиторлар палатаси ижрочи директори Р.Ҳайдаров, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари С.Қўчқоров ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида аудиторлик хизматини ривожлантириш, бу йўналишда нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки хорижий ҳамкорларнинг ҳам ишончини қозона оладиган замонавий тизим яратилгани муҳим самаралар бераётганини таъкидлади.

2000 йил 26 майда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун бу борадаги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Фарғона вилоятида ҳам аудиторлик ташкилотлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, акциядорлик жамиятлари фаолиятида қонунда белгиланган тамойилларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 2015 йилда вилоятдаги аудиторлик ташкилотлари 662 хўжалик юритувчи субъектга хизмат кўрсатган. Акциядорлик жамиятлари бухгалтерия ва молия йўналиши мутахассисларининг халқаро молия ҳисобот стандартлари бўйича малакасини оширишга йўналтирилган ўқув-услубий ишлар ташкил этилган.

Депутатлар томонидан қонун ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоятдаги ташкилотлар, акциядорлик жамиятлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, молия муассасалари, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутахассислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, унда соҳани янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилган.

Йиғилишда “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш юзасидан ўтказилган депутатлик назорати якунлари, соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг