Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/11/2017 Депутатга савол йўлланг!
Депутатга савол йўлланг!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Иброҳим Ходжиевга савол йўлланг!

Жорий йил 10 ноябрь куни соат 10:00 дан 11:00 га қадар Facebook’даги O‘zLiDePнинг расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/UzLiDeP) ҳамда “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди” (Facebook) номли гуруҳида Наманган вилояти 46-Учқўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Иброҳим Ходжиев билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.

Депутатга ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллаб, батафсил жавоб олинг.

Саволларни O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/UzLiDeP), “УзЛиДеП муҳокамага чорлайди - УзЛиДеП приглашает к обсуждению” (Facebook), телеграмдаги +998 (90) 900-18-11 рақамига ва “ЎзЛиДеП муҳокамага чорлайди” (“УзЛиДеП приглашает к обсуждению” ) гуруҳига видео, аудио ёки матн шаклида йўллаш мумкин.

ДИҚҚАТ! Депутатга йўллаётган саволингизда, исм шарифингиз, аниқ манзилингиз ҳамда Сиз билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамингизни ёзишни сўраб қоламиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг