Денис Истомин Уимблдондаги ўз иштирокини якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Уимблдондаги ўз иштирокини якунлади.
Мусобақанинг учинчи даврасида Денис Истомин бельгиялик Давид Гоффинга тўрт сетда имкониятни бой берди: 4/6, 3/6, 6/2 ва 1/6.
Ўйин 2 соату 12 дақиқа давом этди.