Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2019 Давлат тилини яхши билмаслик, кўп тилларни ўрганишга бўлган интилишнинг хатоси
Davlat tilini yaxshi bilmaslik, ko'p tillarni o'rganishga bo'lgan intilishning xatosi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йил 2-май куни Тошкент Халқаро Вестминстер Университети (ТХВУ) томонидан Амалий тилшунослик ва тиллар таълими бўйича биринчи халқаро конференция ташкил этилди. Тадбир университетнинг Global English бўлими томонидан ташкиллаштирилди ва ТХВУ Тадқиқотлар бўлими кўмагида ўтказилди. Тилни «мобил» ўрганувчи ўқувчилар ва Ўзбекистонда сони ўсиб бораётган инглиз тилидаги таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган илмий мулоқот орқали ушбу анжуманга эҳтиёж вужудга келди.

Анжуман қатнашчилари маҳаллий ва халқаро олимлар билан биргаликда энг яхши ўқув ва тадқиқот тажрибаларини алмашдилар. Конференцияда Ўзбекистоннинг турли вилоятлари, шунингдек, Қозоғистон, Италия, Исроил, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг 160 дан ортиқ олимлари иштирок этди.

Конференция дастурида тил таълими тадқиқотлари ва амалиётини такомиллаштиришга қаратилган 40 дан ортиқ докладлар тақдим этилди. Хусусан, анжуман давомида инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш; миллий ва умумдавлат тил сиёсати; кўп тилларни билиш; ёш ўқувчилар учун инглиз тили; академик тил; уйғунлашган таълим; инклюзив таълим; маҳаллий ва хорижий талабаларга Марказий Осиё тиллари бўйича таълимга оид масалалар муҳокама қилинди.

Вестминстер Университетидан профессор Эндрю Линн маҳаллий инглиз тили ўқитувчилари ўртасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган «Инглиз тили имконият ёки таҳдид сифатида: Скандинавия сабоқлари» мавзусида доклад тақдим этди. Халқаро Ислом университети профессори Ратнавати Моҳд Асраф «Ногиронлиги бор ўқувчиларга EFL инклюзив синфида инглиз тилини ўргатиш: биз қаердан бошлаймиз?» номли тадқиқот ва ўқув амалиёти билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида Вестминстер университети профессори Терри Ламб «Тил таълимида автономия натижасида педагогикани ривожлантиришнинг муҳим ўзгаришлари» ҳақида сўзлаб берди.

ТХВУ Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Тошкентдаги Британия мактаби - Nord Anglia Education, Macmillan китоб дўкони ҳамда Pearson Education Ltd., Cambridge University Press ва MM Publication расмий дистрибютори - Language Solutions ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдиради.

Конференция ҳақида батафсил маълумот conference.wiut.uz сайтида мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг