Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 09/02/2019 Давлат санъат музейининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан "Сирли авангард" кўргазмаси очилди
Давлат санъат музейининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан "Сирли авангард" кўргазмаси очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Ўзбекистон Давлат санъат музейи ташкил этилганлигининг 100 йиллик юбилейига бағишланган "Сирли авангард" кўргазмаси очилди. Таниқли рус ва ўзбек авангард рассомларининг ноёб асарларидан ташкил топган ушбу кўргазма илк маротаба ўтказилмоқда. Унда Россия ва Туркистон авангардларининг 120 дан ортиқ асарлари намойиш этилган.

Давлат санъат музейининг коллекциясида Р. Фалк, П. Кандинский, А. Эхтер, А. Осмеркин, К. Малевич, А.Лентулов, Л.Попова ва бошқалар каби рус авангард рассомларининг асарлари ўрин олган. Юбилей тадбирнинг муҳим воқеаси "Ўзбекистоннинг жаҳон тўпламларида маданий мероси" лойиҳаси доирасида нашр этилган "Ўзбекистон давлат санъат музейининг тўплами" китоб-альбомининг тақдимоти, шунингдек, музей коллекцияси ҳақида видео ва ҳужжатли фильм тақдимоти бўлди.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи 100 йил олдин очилган ва Марказий Осиёдаги илк музейлардан биридир. Вақт ўтиши билан у мамлакатнинг етакчи маданий, маърифий ва илмий марказларидан бирига айланди.

Манбаа: Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг