Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 29/11/2016 Давлат рақобат қўмитаси раҳбари Катсутоши Фушими билан учрашди
Давлат рақобат қўмитаси раҳбари Катсутоши Фушими билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йил 28-ноябрь куни Давлат рақобат қўмитасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Катсутоши Фушими билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушрашувда томонлар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизими ва фонд бозорини ривожлантириш соҳалари бўйича истиқболдаги ҳамкорлик алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу жумладан, япониялик тажрибали мутахассис ва профессор ўқитувчилар иштирокида ўқув курсларини ташкил этиш ва курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларни Япониянинг етакчи компанияларига амалиёт ўташга юбориш имкониятлари кўриб чиқилди. Ушрашув қатнашчилари Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодексини жорий этилиши билан боғлиқ ютуқларни эътироф этиб, корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича галдаги вазифалар, яъни акциядорлик жамиятлари Кузатув кенгашларининг мустақил аъзоларини ролини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистонда фонд бозорини янада ривожлантиш ва фонд бозорида инвестиция фондлари ролини ошириш истиқболда томонлар ўртасида ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг