Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2019 Давлат органлари матбуот хизматлари вакиллари ва журналистлар Европа тажрибаси асосида малака оширишди
Давлат органлари матбуот хизматлари вакиллари ва журналистлар Европа тажрибаси асосида малака оширишди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Давлат органлари матбуот хизматлари ва ОАВ, ННТ ҳамда Ўзбекистон ёшлар ташкилотларининг малакасини ошириш учун Европа тажрибаси ва энг яхши амалиётлар 2019 йил 11-12 март кунлари Тошкент шаҳрида давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари ва мамлакатимиздаги ОАВ вакиллари учун самарали кампаниялар ташкил этиш ҳамда маҳаллий ва миллий даражада сув ва экология муаммоларини ёритишда турли инструментларни қўллаш бўйича тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Германининг BORDA уюшмаси билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда сув ва экологиянинг барқарор тараққиёти йўлида саводхонликни ошириш ва ҳамкорлик, Таркиб 3” (UzWaterAware) лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Тренингнинг асосий мақсади Европа тажрибаси асосидаги энг яхши амалиётларни, конструктив журналистика, янгиликларни баён этиш, турли мақсадли аудиториялар билан ишлашнинг янги инструментларини иштирокчиларга тақдим этиш бўлди. Шунингдек, тренинг мобайнида давлат органлари, ОАВ ва фуқаролик жамияти орасида мулоқотни мустаҳкамлаш усуллари ҳам кўриб чиқилди.

Иштирокчилар орасида лойиҳанинг миллий ҳамкори бўлган ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги (СХВ), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ҚХВ), Ўзгидромет маркази, СХВ ҳузуридаги Давсувхўжаликназорат ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давсувинспекция сингари давлат идораларининг матбуот хизматлари вакиллари бор эди. Журналистлардан эса пойтахтимиздаги медиа вакиллари билан бир қаторда мамлакатимизнинг турли шаҳарларидан ОАВ вакиллари қатнашишди – Андижон, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд ва Ургенч. Улар ушбу вилоятларда лойиҳа доирасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази (ЖТМ) билан ҳамкорликда ташкил этилган тренинглар ўтказилиши натижасида саралаб олинган эди.

Дастур мураббийлари ва уни ишлаб чиқувчилар – BORDA мутахассислари Кристоф Содеманн, Фабио Николетти ва Морган Рассел-Эмери бўлишди. 25 мамлакатда лойиҳаларни бажариб келишар экан, ушбу мураббийлар иштирокчилар учун Африка, Афғонистон, Ҳиндистон, Германия сингари давлатлар тажрибасидан мисоллар келтиришди.

Назарий билимлар сув-экология масалаларидаги вазиятни  ўзгартириш бўйича реал кейслар ва энг яхши тажрибалар кўринишида тақдим этилди. Олинган назарияларни қатнашчилар шу ернинг ўзидаёқ интерактив шаклда амалиётда қўллаб кўриш имконига эга бўлишди. Қатнашчиларнинг ўзлари таъкидлашганидек, тренинг давлат вазирлик ва идораларини тақдим этувчи матбуот хизматлари ва журналистларнинг биргаликдаги иши ва ўзаро кўмаги боис ҳам самарали ўтди. Гуруҳларда муҳокама қилиш, роль алмашиниш ва ўз фаолиятига ташқаридан нигоҳ ташлаш иштирокчиларнинг малакасини яхшилашга ва уларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашга замин яратди.

“Бу маълумотларга жуда бой ва самарали тренинг бўлди. Биз турли мамлакатларда сув ресурсларидан фойдаланиш, матбуот хизматлари ва ОАВнинг ишлаши, аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича кўп маълумотларни қўлга киритдик. Ўрганилган намуналар шундан далолат бердики, сувдан тўғри фойдаланиш борасида ўхшаш муаммолар мавжуд ва ушбу муаммоларни муҳокама этиш ва ечимини топиш керак”, - тадбирдан олган таассуротлари билан “Новости Узбекистана” онлайн нашри мухбири Дилноза Зокирова ўртоқлашди.

Мамлакатимизнинг турли вилоятларидан журналистларнинг иштирок этаётгани муҳимдир – бу олинган билимларни ўз ҳамкасбларига бериш имкониятини яратади. Улар ўз шаҳарларида ТОТ форматида янги тажрибадан фойдаланган ҳолда ҳамда ЖТМ томонидан махсус тайёрланган методик қўлланмадаги тавсияларни қўллаб, семинарлар ўтказишади.

“Иштирокчиларнинг фаоллиги ва тренингга бўлган қизиқиши мени жуда ҳайрон колдирди. Улар кўплаб саволлар беришди, олинган билимларни амалиётда қўллашнинг уддасидан яхши чиқишди. Менга уларнинг гуруҳларда ишлаши, немисча ва европача тажриба бўйича қизғин мунозаралари ҳамда тайёргарлик дастурининг самарасини яққол намоён этган, шунингдек Ўзбекистоннинг ахборот, сув ва экология секторлари  иши ҳақида билим олиш имконини берган улар томонидан тақдим этилган материаллар ёқди. Улар олинган билимларини қўллашлари ва ҳамкорликни кенгайтириб боришларига умид билдириб қоламиз”, - таъкидлади BORDA жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Кристоф Содеманн.

Тренингда ҳамкорларининг ҳам иштирокини таъкиблаб ўтиш даркор, булар – GIZ томонидан бажарилаётган Таркиб 1 вакили Палуанияз Пирниязов ҳамда Ўзбекистондаги БМТ ТР томонидан бажарилаётган Таркиб 2 вакили Малика Икрамова. Ҳамкорлар аудиторияга ЕИнинг “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доираси бажарилган ишларнинг жорий натижаларини тақдим этишди. Улар тақдимот матбуот хизматлари ва ОАВ вакилларига Ўзбекистонда қўлланиладиган томчилаб суғориш усули бўйича маълумотлар беришди ва ўзларини қизиқтирган саволларни йўллашди. Бундан ташқари, олинган маълумотлар солиштирма таҳлилни амалга ошириш ва турли мамлакатларда муаммоларнинг ўхшашлигини аниқлашга ёрдам берди.

“Ушбу икки кун жуда самарали ўтди. Германияда матбуот хизматларининг ишлаши ҳақидаги  маълумотлар жуда фойдали бўлди, уларнинг журналистлар, аҳоли, фуқаролик жамияти билан алоқа қилишини ўргандик. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг янги ходими сифатида мен учун ушбу тадбирнинг катта ижобий жиҳати шундай иборат бўлдики, маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари ҳамда бошқа давлат органларидаги ҳамкасбларим билан танишдим”, - деди ЎзР ҚХВ матбуот котиби Мансур Расулев.

14-15 март кунлари МОМЭМ ва BORDA вакиллари ўз ишларини давом эттиришди ва сув ҳамда экология соҳасида фаолият юритувчи ННТлар, шунингдек Ўзбекистоннинг ёшлар ташкилотлари учун ахборот тарғиботи ва аҳоли саводхонлигини ошириш бўйича тренинг ўтказишди. Иштирокчилар турли вилоят вакиллари бўлди – Андижон, Қарши, Қўқон, Наманган, Нукус, Урганч, Фарғона, жумладан, журналистлар билан бирга ЖТМ тренингларида қатнашганлар ҳам келишди.

Фуқаролик жамияти вакиллари Мингйиллик Ривожланиш мақсадлари (МРМ) ҳақида ҳамда ННТларнинг уларни тарғиб этишдаги ҳиссаси борасидаги маълумотларга эга бўлишди. Гуруҳлардаги тренинглар мобайнида аудитория сув ресурслари бўйича МРМ 6 – Сув ресурсларининг мавжудлиги ва улардан тўғри фойдаланиш ҳамда барча учун санитария мавзусини инобатга олган ҳолда 5 та турли мавзуларни муҳокама қилишди ва уларнинг тақдимотини ўтказишди.

“Мазкур тренингда иштирок этиш – ўз билимларини кенгайтириш, малакаларни ошириш ҳамда шу йўналишда фаолият юритаётган бошқа ННТлар билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун ажойиб имконият. Мураббийлар коммуникацияларни ўрнатиш, экология ҳамда аҳоли саводхонлигини ошириш бўйича катта тажрибага эга экани кўриниб турибди. Умид қиламанки, ҳамкасбларим билан биргаликда ўзимиз ҳам семинар ташкил этамиз ва олинган маълумотларимизни Фарғона вилоятининг бошқа нодавлат ташкилотлари вакиллари билан ҳам ўртоқлашамиз”, - таъкидлади “Mehrjon” ННТ директори Хуршида Ибрагимова. 

Сўнгра иштирокчилар Германиянинг ННТси сифатида BORDA фаолиятига қизиқиш билдиришди ва сув-экология масалалари бўйича шахсий иш тажрибаси билан бўлишишни сурашди. Тренинг мобайнида аудитория ўзбек ва немис ННТлари ўртасидаги фарқларни, ҳамкорлик механизмларини, молиявий жиҳатларни муҳокама этишди. Айниқса, Бремен шаҳрида аҳолининг турли қатламлари - ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар ва ННТ, маҳаллий ҳукумат ва бизнес вакиллари иштирокида ахборот кампаниясининг ташкил этилиши ва ўтказилиши алоҳида эътибор уйғотди.

“Қизғин ўтган тўрт кун тренинг иштирокчилари билан яқиндан мулоқотга киришишга имкон берди. Биз тақдимотлар ва муҳокамалар учун тўғри мавзуларни танлашга эришдик. Иштирокчиларнинг даражаси ва эҳтиёжларига мос келадиган турли ёндошувларни уйғунлаштиришга уриниб кўрдик. ННТ вакилларининг тажрибаси ва билимлари катта экан, аммо ишлаб чиқилган дастур улар учун янги маълумотларни берди, дастур уларнинг малакаларини янада ошириш ва янгилаш имконига айланди. Агар уларни янги марраларга рағбатлантира олган бўлсак ва қилаётган ишлари тўғри эканига ишонтирган бўлсак, бу бизнинг энг катта ютуғимиз бўлади”, - деб ўз ишини хулосалади BORDA Атроф-муҳит, иқлим ва сув лойиҳалари раҳбари Фабио Николетти.

Мураббийлар ўзбек ва халқаро экспертлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ўтказилган тадбирларнинг натижаларидан бири бўлишига умид билдирииб қолишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг