Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Маълумотга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг маоши 20%га, 2025 йил 1 июлдан эса яна 15%га оширилади.
Шунингдек, давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.