Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 09/09/2021 Давлат корхоналарини ўзгартириш ва хусусийлаштириш жараёни тезлашади
Давлат корхоналарини ўзгартириш ва хусусийлаштириш жараёни тезлашади

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат корхоналарини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёни бундан кейин ҳам тезлашишини таъкидлади.

Бундан буён, самарасиз корхоналар, давлат томонидан қўшимча ёрдамисиз, хусусий сектор каби ўз араваларини судраб юришга мажбур бўлади, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Шу билан бирга, машинасозлик, кимё, нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, транспорт соҳасидаги 23 йирик корхона халқаро ва ички молия бозорларига мустақил кириши ва халқаро кредит рейтингларини олиш йўли билан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириши керак бўлади.

Бундан ташқари, энергия бозори эркинлаштирилади ва бу соҳага хусусий инвестициялар жалб қилинади.

Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, натижада 2026 йилга бориб, электр энергияси ишлаб чиқариш йилига яна 30 миллиард киловатт-соатга ошиб, жами 100 миллиард киловатт-соатга етади.

“Келгуси йилда табиий газ учун эркин бозор тамойилларини жорий этиш жараёни бошланади. Электр ва табиий газ бозорларини либераллаштириш билан бир қаторда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол ставкалари жорий этилади”, - деди Президент.

Шу билан бирга, банк тизимининг ўзгариши туфайли хусусий банкларнинг улуши банк активлари умумий ҳажмининг 60 фоизига етади, деди у.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг