Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 25/08/2016 Давлат бюджети профицити I ярим йилликда 60,7 млрд. сўмни ташкил этди
Давлат бюджети профицити I ярим йилликда 60,7 млрд. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети профицити 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида 60,7 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хабар беради.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2016-йилнинг январь-июнь ойларида бюджет даромадлари 19,105 трлн. сўмдан ортиб кетди, харажатлар эса 19,044 трлн. сўмни ташкил этди.

9,783 трлн. сўмга яқин даромадлар билвосита солиқлар улушига, 4,735 трлн. сўм эса бевосита солиқлар улушига ва 2,447 трлн. сўм – ресурс тўловлар ва мол-мулк солиғи улушига тўғри келади.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга кетган харажатлар 11,389 трлн. сўмни ташкил этди. Иқтисодиётга кетган харажатлар 1,791 трлн. сўмдан ортиб кетди ва марказлашган инвестицияларни молиялаштириш 1,06 трлн. сўмни ташкил этди.

Давлат ҳокимияти, бошқаруви ва судларни, шунингдек, ўз-ўзини бошқариш органларини таъминлаш учун кетган харажатлар 825,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг