Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 04/11/2020 Давлат активларини бошқариш агентлигида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Давлат активларини бошқариш агентлигида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон-Уммон инвестиция компанияси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

 

Агентликнинг “UzAssets” инвестиция компанияси вакиллари томонидан компаниянинг корпоратив тақдимоти, акция пакетлари ва улушларни сотиш орқали стратегик ва портфель инвесторларни жалб қилиш бўйича мақсад ва вазифалар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

 

Томонлар хусусий сармояларни жалб қилиш, биргаликда “Road–show” дастурлари ва инвестиция форумларини ташкил этиш истиқболлари ва имкониятларини муҳокама қилдилар. Активларни бошқариш, консалтинг хизматлари ва активларни сотишдан олдин тайёрлаш масалаларида фикр алмашилди, миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича яқин ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг