Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Технологиялар 07/07/2016 “Cyber Security Challenge Uzbekistan” танлови мусобақага чорлайди
“Cyber Security Challenge Uzbekistan” танлови мусобақага чорлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-июлидан 9-июлига қадар пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Cyber Security Challenge Uzbekistan” танловининг ярим финали бўлиб ўтади.

“Cyber Security Challenge Uzbekistan” танлови мамлакатимизда ўтказилаётган киберхавфсизлик соҳасидаги илк очиқ беллашувдир. Танлов хавфсиз ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган. Танлов аудиторияси 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган виртуал инфратузилмада тажриба орттираётган ёш мутахассислардан иборат.

18-майдан 10-июнга қадар республиканинг олтита ҳудуди — Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қашқадарё вилоятида кўргазмали маҳорат дарслари ва иштирокчиларни дастлабки саралаш бўлиб ўтди.

Танлов финали “ICTWEEK Uzbekistan-2016” ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. “Cyber Security Challeng2e Uzbekistan танловининг совринлар жамғармаси 30 миллион сўмдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг