Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/01/2024 “CSG” компанияси билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди
“CSG” компанияси билан биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шэньчжэнь шаҳрига ташрифи доирасидаги навбатдаги учрашув “CSG” компанияси директорлар кенгаши раиси Мэн Чжэньпин билан бўлди.

Хитойнинг электр тармоқлари соҳасидаги етакчи компаниялардан бири “CSG” тармоқларни қуриш ва бошқаришга ихтисослашган. Компаниянинг бозор капиталлашуви 60 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашувда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Хитой компанияси иштирокида лойиҳалаштириш ва инжиниринг бўйича замонавий тизимларни, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва энергия тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича юксак стандартларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг