Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 07/09/2020 COVID-19 ни даволаш ишончли тиббиётга асосланиши керак
COVID-19 ни даволаш ишончли тиббиётга асосланиши керак

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Германиядаги Кох институти ишончли тиббиётга асосланган Клиник протоколларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик  қилади.

Мазкур амалиёт ҳозир COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда, айниқса, у ёки бу дори воситаларини қўллашни ҳар хил мамлакатлар мутахассисларининг пандемия ойлари давомида орттирган тажрибалари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида тўпланган халқаро тажриба билан солиштириш муҳим бўлиб турган пайтда  муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу нуқтаи назарнинг ўхшашлиги Германиянинг Роберт Кох номли институти ташаббуси билан Миллий палата мутахассислари учун ўтказилган видеоконференция таъкидланди. Онлайн муҳокама жорий йил 13 майда бошланган икки томоннинг ҳамкорлар учрашувининг бир қисми бўлиб қолди.

Р.Кох номли институт вакили Боклейдж хоним таъкидлаганидек, ушбу нуфузли тадқиқот муассасаси паноҳида Германиянинг инфекцион клиникалари тармоғи фаол иш олиб боради. Миллий палата ушбу тармоқ билан ҳамкорликка чақирилган. Бу эса германиялик мутахассислар тажрибаси, ҳамда уларнинг касбий муносабатларини ҳисобга олган ҳолда COVID-19 бўйича вақтинча клиник бошқарув бўйича самарали ишга ёрдам беради. Албатта, Р. Кох номли Германия институти пандемия жараёнида тўплаган тавсиялар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳужжатларида акс этади. Ва пандемияга қарши курашда дунёнинг ҳар хил мамлакатлари шифокорлари ушбу тавсияларга амал қиладилар.

Ўзбекистон тажрибаси, COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича мамлакатда қўлланилаётган тавсиялар билан видеоконференциянинг германиялик иштирокчилари Бьёрн Енсен ва Тимо Вульфлар қизиқиб қолдилар. Дюссельдорф ва Франкфурт университетлари шифохоналари вакиллари сифатида улар яқинда Ўзбекистонда бўлган, энди эса  COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича тажрибалари билан бўлишяпти. Видеоконференция давомида улар ҳар хил дори воситаларини қўллаш,  дозаларнинг белгиланиши, ва бунда беморларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, ЖССТ тавсияларини инобатга олиш каби саволларни қўйдилар. Видеоконференция учун ажратилган вақт иштирокчиларнинг бир-бирига бўлган барча саволларини қамраб ола олмади. Томонлар музокараларини иштирокчиларнинг кенгайтирилган йиғилишида давом эттиришга келишилди. 

Бугунги ҳақиқий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, томонлар ишончли тиббиётга асослангани туфайли беморларга жуда яхши таъсир этаётган  клиник қўлланмалар ва протоколларнинг қабул қилиниши учун фикр алмашиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу йўналиш бўйича иш давом этади.

Шуни қўшимча қиламизки, «замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика ва даволаш сифатига оид стандартлар, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилишини мониторинг қилиш» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПП-3894-сонли « Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлашни бошқаришнинг Инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Давлатимиз раҳбари томонидан янги давлат тизими олдига қўйилган ушбу вазифани амалга ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан 2019 йил 23 декабрда 59-сонли қўшма қарор қабул қилинган. Мазкур қарор билан Миллий клиник протоколларнинг ишлаб чиқарилишини ташкил этиш тартиби тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг