Ушбу хизмат мобил алоқа рақамининг баланси маълум даражадан камайган пайтда уни автоматик равишда пластик карта ҳисобидан тўлдириб, абонентнинг балансини доимий равишда ижобий ҳолатда ушлашга имкон беради. Бу эса ўз ўринда абонентларга яқинлари билан узлуксиз алоқада бўлишга имкон очиб бермоқда.
Хизмат фойдаланувчиларининг қулайликлари учун “Автотўлов” хизматининг созлашларида автотўлов амалга оширилиши керак бўлган мобил рақамнинг баланс даражалари ва ўтказиладиган автоматик тўловларнинг бир нечта сумма вариантлари жорий қилинган. Уларни автотўлов созланишида бир маротаба ўрнатишнинг ўзи кифоя: баланс даражалари - 5000, 7500, 15000, 25000 ва 50000 сўм, автотўлов суммалари - 5000, 10000, 15000, 20000 ва 50000 сўм.
Хизматни улатиш CLICK тизимининг USSD-менюси орқали (*880#) ёки CLICK Uzbekistan мобил иловаси орқали оширилади. Хизмат бир марта созлангач, ундан кейин фойдаланувчининг иштироки талаб қилинмайди. Тизим кўрсатилган мобил алоқа рақамининг балансини автоматик тарзда тўлдириб, фойдаланувчига амалда оширилган тўлов ҳақида маълумот беради.
“UZTELECOM компанияси билан ҳамкорлигимиз кенгаётганлиги ва UZMOBILE GSM тармоғининг абонентлари учун баланс тўлдиришнинг шундай ажойиб автоматик усулининг ишга тушишидан компаниямиз жуда мамнун. Ўйлаймизки, барча фойдаланувчиларимиз учун бу хизмат жуда маъқул келади ва доимо алоқада бўлишга ёрдам беради”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.
“UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори бўлиб, унинг фаолиятидаги энг бош ижтимойи йўналишларидан бири – бу мижозларни қулай ва ишончли хизматлар билан таъминлаш, янги тариф режалар, хизматларлар ва хизмат кўрсатиш имкониятларини жорий қилинишидир. CLICK компанияси билан биргаликда ишга туширилган янги “Автотўлов” хизмати UZMOBILE абонентларига кенг имкониятларни очиб бермоқда. Унинг амалий жиҳатидан қулайлиги жуда равшан. Энди фойдаланувчиларимиз ҳисобни тўлдириш билан боғлиқ вазифани, керакли пайтда панд бермайдиган автоматик тизимга топшириб қўйиб, яқинлари билан узлуксиз алоқада бўлишларим мумкин. CLICK компанияси билан ҳамкорлигимиздан жуда мамнунмиз, ва ўйлаймизки, абонентларимиз уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган ҳаракатларимизга юқори баҳо беришади”, - деб таъкидлади UZMOBILE маркетинг ва савдо директорининг вазифасини вақтинча бажарувчи Жавлон Исломов.