Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади — UzDaily.uz
Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўлаган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;

2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;

2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари;

2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.

2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.

Паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.

Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг