Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чирчиқ технопаркида Россиянинг GRASS компаниясининг автомобил ва маиший кимё заводи иш бошлади.
Корхонага киритилган инвеститсиялар ҳажми 5 миллион доллардан ошди, дея хабар беради Россия Федератсиясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси.
Заводда йилига 200 га яқин маҳсулот турини ўз ичига олган 8,6 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. Янги корхонада 90 иш ўрни яратилади.
GRASS компанияси ювиш воситалари, автомобил кимёси ва косметика ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 41 мамлакат бозорларида тақдим эти