Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2023 Чиқиндиларни комплекс бошқаришда рақамли ёндашув масаласи муҳокама қилинди
Чиқиндиларни комплекс бошқаришда рақамли ёндашув масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигида юртимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси кўмагида БАА ва Яқин Шарқдаги етакчи компания – «Beeah Group» билан видеомулоқот ўтказилди.

«Beeah Group» компаниясининг «Zero Waste» моделини жорий этиш бўйича илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ва «Beeah Group» бош директори Холид Ал Хураимел Ўзбекистонда ушбу моделни қўллаш имкониятларини, шунингдек, чиқиндиларни комплекс бошқаришда рақамли ечимларни жорий этишни муҳокама қилди. Маълумот учун, «Zero Waste» модели чиқиндисиз қайта ишлашни максимал даражада ошириш, чиқиндиларни минималлаштириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймасликни ифодалайди.

Бош директор Холид Ал Хураимел «Beeah»нинг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортиб бораётганини ва мамлакатда чиқиндиларни бошқаришнинг барқарор интеграциялашган тизимини яратиш бўйича қўшма ечимларни ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Йиғилишда чиқинди полигонларини замонавий ва экологик тоза полигонларга айлантириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Вазирликнинг Ўзбекистондаги асосий масалалар, жумладан, автомобиль шиналари, аккумуляторлари, биологик чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергияга айлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Маълумот учун, «Beeah Group» чиқиндиларни комплекс бошқариш ва инновацион экологик ечимлар соҳасида етакчи компания бўлиб, шунингдек, ташкилотлар ва шаҳарлар учун экологик инновациялар ҳамда ақлли ечимлари билан машҳур.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг