Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 23/03/2019 "China Cup-2019". Ўзбекистон Уругвайга қарши ўйинда мағлубиятга учради
"China Cup-2019". Ўзбекистон Уругвайга қарши ўйинда мағлубиятга учради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хитойнинг Наннинг шаҳрида "China Cup-2019" халқаро мусобақаси иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга қарши майдонга тушди. Учрашув 3:0 ҳисобида рақибларимиз ғалабаси билан якунланди. Учрашувда голларга Гастон Перрейра ва Кристиан Стуани (дубль) муаллифлик қилишди.

Энди терма жамоамиз 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши ўйин ўтказади.

"China Cup-2019"

Ўзбекистон - Уругвай 0:3

Гол: Гастон Перрейра (5), Кристиан Стуани (24, 82)

Ўзбекистон: С.Қувватов, Ф.Сайфиев, А.Исмоилов, Е.Кримец, Д.Ҳошимов, О.Аҳмедов, О.Шукуров, Ж.Сидиқов (И.Алибоев, 72), Ж.Машарипов, Д.Ҳамдамов (С.Мирзаев, 64), Э.Шомуродов (М.Бикмаев, 64).

Уругвай: Ф.Муслера, М.Касерес, Д.Годин, Х.Хименес, Д.Лаксальт, Н.Нандез, М.Весино, Р.Бентанкур, Н.Лодейро, К.Стуани, Г.Перейро.

Огоҳлантиришлар: Д.Ҳошимов (59), Ж.Машарипов (79) - Х.Хименес (85)

Манба: ЎФА матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг