Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 15/05/2019 Чет элдаги ватандошлар учун “Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари” лойиҳаси ишга тушди
Chet eldagi vatandoshlar uchun “O'zbekistondagi bo'sh ish o'rinlari” loyihasi ishga tushdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари” номли мутлақо янги лойиҳани тақдим этди.

Элчихона веб-сайтида махсус бўлим (http://uzembassy.ru/news/812) очилиб, унда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хусусий ташкилотларида юқори малакали ватандошларимиз учун мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

Жадвалда иш берувчи, фаолият соҳаси/лавозим тури, иш ҳудуди, номзодларга талаблар, таклиф қилинаётган иш ҳақи ҳамда мурожаат қилиш ёки резюме юбориш учун телефон рақамлари ҳавола этилган. Жадвалдаги маълумотлар тегишли ташкилотлардан мурожаатлар келишига қараб мунтазам равишда янгиланиб боради.

Элчихона мазкур лойиҳа ватандошларимизга ўзлари орзу қилган ишни топиш ва беқиёс Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳиссаи қўшиш имконини беради, деб умид қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг