Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 07/03/2019 Чет эл валютасидаги тушумни яширгани учун корхоналарга санкциялар қулланилмайди
Чет эл валютасидаги тушумни яширгани учун корхоналарга санкциялар қулланилмайди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Энди чет эл валютасидаги тушумни яширгани учун корхоналарга марказий банк, молия ва солиқ органлари томонидан хеч қандай санкциялар қўлланилмайди. Бу бўйича Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар беришича, молиявий санкцияларни қўллаш ва маъмурий жарима солиш, қоидаларни бузган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш каби сакциялар бекор қилинди.

Шунингдек, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ кунлик нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар пулни банкка ўзлари ёки инкассация хизмати орқали топширади. Марказий банк томонидан тижорат банкларининг филиалларидаги нақд пул захиралари ҳажмининг энг кам миқдорини тасдиқлашига оид амалиёт ҳам бекор қилинди. Қолаверса, тижорат банкларида нақд пул маблағлари берилиши мониторинги бўйича махсус бўлинмалар фаолияти тўхтатилди.

Шу билан бирга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, божхона чегараси орқали чарм, момиқ мўйна ва қоракўл хомашёларини олиб чиқиш Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан амалга оширилиши ҳам белгилаб қўйилди. Илгари ушбу хомашёлар Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси билан келишилган ҳолда Ташқи савдо вазирлиги томонидан бериладиган рухсатнома асосида олиб чиқилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг