Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 14/08/2025 Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 16,4 % га ошган

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 16,4 % га ошган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 16 609 та корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий қўмитаси маълум қилди.

Шулардан 4 094 таси қўшма корхона, 12 515 таси эса тўлиқ хорижий компаниялар ҳисобланади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бундай корхоналар сони 16,4%га кўпайган.

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони давлатлар кесимида қуйидагича: Хитой — 4 250 та, Россия — 3 093 та, Туркия — 1 982 та, Қозоғистон — 1 149 та, Жанубий Корея — 671 та, Афғонистон — 622 та, БАА — 369 та, Ҳиндистон — 332 та, АҚШ — 322 та.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг