Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 24/06/2016 Буюк Британия ЕИ дан чиқиши учун овоз беришди
Буюк Британия ЕИ дан чиқиши учун овоз беришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тарафдорлари 2016-йилнинг 23-июнь куни ўтказилган референдумда ғалаба қозонишди.

Расмий маълумотларга кўра, 51,9% британиялик ёки сайловчиларнинг 17,41 млн. нафари мамлакатнинг ЕИ дан чиқиши учун овоз беришди.

Бунда 48,2% британиялик ёки сайловчиларнинг 16,14 млн. нафари мамлакатнинг ЕИ да қолиши учун овоз беришди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, мазкур референдум ҳуқуқий томондан мажбурий характерга эга эмас, яъни мамлакат тақдирини мустақил равишда ҳукумат қал қилиши мумкин.

Сайловга келганларнинг умумий миқдори 72,2% ни ташкил қилди. Умуман олганда сайловда 33,552 млн. британияликлар иштирок этишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг