Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 25/03/2019 Буюк Британия билан ИТ-соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади
Буюк Британия билан ИТ-соҳасидаги ҳамкорлик кучайтирилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 18-22 март кунлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб, бир қатор ташкилотлар ва IТ-компаниялари билан урашувлар ўтказди.

Музокаралар натижасига кўра, “London TechWeek 2019”да маҳаллий IТ-компанияларининг иштироки ҳамда унда республикамизни тақдим этиш, Британия инновациялар агентлиги очиқ фонди маблағларини жалб қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети “стартап-лойиҳалари”ни Буюк Британиянинг қўллаб-қувватлаш дастурларида иштироки, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича маҳаллий кадрларнинг ўқишларини ташкил этиш борасида Алан Тюринг институти билан яқин муносабатлар ўрнатиш масалалари юзасидан келишувларга эришилди.

Делегация ташрифи доирасида, шунингдек, Теч Натион агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. У Тошкент шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик паркидаги IТ-тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича Теч Натион дастурларини татбиқ этиш, IТ-компаниялари экотизимини такомиллаштириш, технологик компаниялар дастурлари ва механизмлари бўйича тажриба алмашиш ва уларнинг келгусидаги молиялаштирилиши юзасидан ҳамкорликни назарда тутади.

Теч Натион 10 йил давомида Лондондан тортиб Бирлашган Қиролликнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда, рақамли ва креатив экотизимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш устида иш олиб бораётган Буюк Британиядаги нуфузли агентликдир.

Агентлик улкан мақсадларга эга бўлган технологик тадбиркорларни уларнинг ривожланишини дастлабки, ўрта ва сўнгги босқичларида қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. У мутахассислар учун ўқувлар ташкил этади ҳамда бутун дунё бўйлаб рақамли технологиялар мутахассисларини жалб этиш мақсадида уларга виза масалаларида махсус кўмак кўрсатади.

Манба: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг